Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амир | BURGUT.UZ ✨

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.

Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

@burguutuz