Get Mystery Box with random crypto!

15 май — Халқаро оила куни Жамиятнинг таянч устуни, Бу даргоҳ | BURGUT.UZ ✨

15 май — Халқаро оила куни

Жамиятнинг таянч устуни,
Бу даргоҳни муқаддас билинг.
Ёмонликдан авайлаб уни,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Ёмон сўзу ёмон риёдан,
Хиёнату, фаҳш, зинодан,
Ичкиликлар, кайфу сафодан,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг хайрия,
Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея,
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Илм олсин, ўқисин китоб,
Масжид сари айласин шитоб,
Пайғамбарлар қилади хитоб:
Оилангиз эҳтиёт қилинг!

Хар биримизнинг оиламиз мустаҳкам бўлсин.
Оиламиз доимо ҳаммамиз учун ҳамиша энг буюк БАХТ ҚЎРҒОНИ бўлсин.

@burguutuz