Get Mystery Box with random crypto!

BURCHAK UZ

Telegram kanalining logotibi burchak_uz — BURCHAK UZ B
Telegram kanalining logotibi burchak_uz — BURCHAK UZ
Kanal manzili: @burchak_uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз билан бирга кузатиб боринг ва таҳлил қилинг.
Тижорий ҳамкорлик: @burchakda_reklama

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-02-07 17:02:45
Рамзан Қодиров имомларга машина ва ҳар бирига 100 минг рубл совға қилди

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров чечен имомларига 309 та машина ва ҳар бирига 100 минг рубл совға қилди. Янги автомашина калитлари ва маблағлар ҳар бир имомга шахсан топширилди.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.9K views14:02
Ochish/sharhlash
2024-02-07 15:24:06
Хитойда 1 апрелдан учар автомобиллар сотила бошлайди.

eHang EH 216-S 2 кишини кўтариб, 130 км/соат тезликка эриша олади. “Дрономобиллар” такси хизматлари ва сайёҳлик агентликлари томонидан қўлланилади.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
14.2K views12:24
Ochish/sharhlash
2024-02-02 19:36:53
Қарғалар қушлар орасида энг ақллиси ҳисобланади

Улар муаммони моҳирлик билан ҳал қиладилар, бу эса уларга озиқ-овқат олишни осонлаштиради. Уларнинг мураккаб масалаларга ижодий ечим топиш қобилияти яққол намоён бўлади.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.9K views16:36
Ochish/sharhlash
2024-01-26 14:46:50
Ижтимоий тармоқларга жойлаш мақсадида қиинган энг хавфли трюклар.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2024-01-18 06:17:47
Ўзбекистонда суратга олинган биринчи видеотасвирлар

Бундан 116 йил аввалги ўзбек халқининг турмуш тарзини акс эттирувчи кадрлар.

Мазку видеотасвирлар Ўрта Осиёда фотографияни жорий этган инсон — Худойберган Девоновга тегишли.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
14.1K views03:17
Ochish/sharhlash
2024-01-15 15:01:26
Хитойнинг BYD компанияси ўз электромобилларини Европага олиб ўтиш учун улкан юк кемасини қурди

Кема бир рейсда 7000 та машина етказиб беради.
BYD Explorer No. 1 нинг узунлиги деярли 200 метрдир, бу иккита футбол майдонига тенг. У ҳатто тўлиқ юкланган ҳолатда ҳам тўхтамасдан 29 200 км масофани босиб ўта олади.

Маълумот учун, Хитой ўтган йили дунёдаги энг йирик автомобил экспортчиси бўлган, биргина BYD компанияси 2023-йилда 3 миллиондан ортиқ автомобил сотган.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.6K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-01-12 19:31:39
Кения Россияга 10 минг нафар ишчи жўнатиш бўйича шартнома имзолади

Исроил билан қишлоқ хўжалигида 30 минг бўш иш ўрни бериш бўйича келишувга эришилган. Сербия қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 20 минг иш ўрни билан таъминлайди ва Кениядан яна 2,5 минг малакали тиббиёт ходими Саудия Арабистонига боради. Германия Кения фуқаролари учун 250 минг, Россия эса 10 минг иш ўрни беради. Кенияликлар бу икки давлатда қайси соҳада ишлашига аниқлик киритилмаган.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-01-12 17:10:59
Хитойда “умрбод батарея” ихтиро қилишди: у билан гаджетларни 50 йил тўхтовсиз қувватлаш мумкин

Батереяни ишлаб чиқарган Бетавольт компаниясининг баёнотига кўра, бу аккумлятор радиация тарқатмайди, инсон учун мутлақо хавфсиз ва –60 даражадан +120 даражагача бўлган ҳароратда бузилмасдан ишлай олади.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.4K views14:10
Ochish/sharhlash
2024-01-12 15:38:10
Тасодифий видео ортидан ўзбекистонлик муҳожир интернет юлдузига айланди

Ҳасан Азларов кафеда буюртмасини кутаётган вақтда пианинода мусиқа чала бошлаган. Ушбу жараён унинг ижросидан завқланган кафе мижозларидан бири томонидан суратга олиниб, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган.

Айни пайтда у магистратурада ўқиш учун Латвияга келган ва бўш вақтида курьерлик қилади.

Кутилмаган машҳурликдан сўнг, Ҳасан Азларовга Ригадаги ресторанлардан бирида пианиночи бўлиб ишлаш таклифи тушган. Бу орқали у ўзи севган иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
12.8K views12:38
Ochish/sharhlash
2024-01-02 17:05:48
Хитойда трицикл ва электрорикшалар тақиқланди

Гап ишлаб чиқариш сертификатига эга эмас, ноқонуний ишлаб чиқарилганлари ҳақида кетмоқда. Тақиқ 1-январдан кучга кирди. Энди сертификати йўқ, бундай транспорт воситалари аниқланиб, утилацияга юборилади. Ҳукумат бу режаси ҳақида 2021-йилда маълум қилганди. Бунга эса йўлларда трицикл ва электрорикшалар билан боғлиқ ЙТҲларнинг кўпайиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Канал манзили @BURCHAK_UZ
13.1K views14:05
Ochish/sharhlash