Россия президенти Мариуполдаги саноат зоналарига ҳужум мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, уни бекор қилишга буйруқ берди. «Катакомбаларга (ер остидаги айланма чалкаш йўллар) тушиб, эмаклаш керак эмас, «Азовстал» саноат зонасини ҳатто пашша ҳам учиб ўта олмайдиган қилиб, блоклаб қўйинг», — деган РФ президенти.