Get Mystery Box with random crypto!

Ливиядаги тошқинлар оқибатида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлд | BURCHAK UZ

Ливиядаги тошқинлар оқибатида 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 20 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийларининг билдиришича, мамлакат "эпик даражада фалокат"ни бошидан кечирмоқда.

Мутахассислар қурбонларнинг бундай даражада кўплиги сабаблари ҳақида ҳали ҳам аниқ фикр билдирмаган, аммо деярли кўпчилик узоқ йиллар давомида тўғонларнинг керакли ҳолатда сақланмаганини асосий сабаблардан бири сифатида кўрмоқда. Айнан шу сабабли, "Даниэл" тўфони Ливиянинг шимоли-шарқий қирғоқларига урилганда, тўғонлар ўз вазифасини бажара олмаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ливиянинг Дерна шаҳридаги сув тошқини иқлим ва географик шароитлар қандай қилиб бўронни фалокатга айлантириши мумкинлигига яққол мисолдир.

Канал манзили @BURCHAK_UZ