Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесган шахслар қамалди Тошкент | Burchak | Rasmiy kanal

Тошкент вилоятида 5 туп чинор кесган шахслар қамалди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ шаҳрида 5 туп чинорни ноқонуний кесган шахслар озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 5 декабрь куни Ш.М. ўзининг уч нафар таниши билан келишиб, туманнинг “Машъал” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонига борган ҳамда моторли арра ва бошқа иш қуроллари ёрдамида жами нархи 247 миллион 180 минг сўмлик 5 туп кўп йиллик шарқ чинорини тагидан кесган.

@Burchak—  Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда