Get Mystery Box with random crypto!

#Муснади_Кеший Марказ ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишла | bukhari.uz

#Муснади_Кеший

Марказ ташкил этилганининг
5 йиллигига бағишланади

ШАМОЛНИНГ ЯХШИЛИГИНИ ТИЛАБ, ЁМОНЛИГИДАН ПАНОҲ СЎРАШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шамол Аллоҳ таолонинг нафасидандир, уни кўрганингизда, Аллоҳ азза ва жалладан унинг яхшиликларини сўранг, унинг ёмонлигидан паноҳ сўранг”, дедилар.

Яъни шамолнинг нафақат инсонлар, балки Ер юзидаги ўсимлигу ҳайвонотга фойдалари жуда кўпдир. Аммо шу билан бирга, шамолнинг вайронкор хусусияти ҳам борки, унинг қаршисида барча махлуқотлар ожиздир. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол бўлганда, унинг яхшиликларини сўрашни, ёмонликларидан паноҳ сўрашни буюрдилар.

(“МУСНАДИ КЕШИЙ” китобидан дурдона ҳадислар)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 22 сентябрдаги 03-07/5773-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | YouTube | TikTok