Get Mystery Box with random crypto!

​#haj_2022 Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб | bukhari.uz

​#haj_2022

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Бугун, 3 май куни эрта тонгда
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўтган икки йил давомида COVID-19 пандемияси туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этолмади.

Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон делегацияси томонидан ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

Манба: @dinqumita

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35