Get Mystery Box with random crypto!

#Янгликлар ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-МУРУВВАТ БАЙРАМИ Бисмиллаҳир | bukhari.uz

#Янгликлар

ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-МУРУВВАТ БАЙРАМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳнинг раҳмат-мағфирати ёғиладиган, ажру мукофот бериладиган ва хурсандчилик айёми бўлган Ийдул фитр — Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда.

Аллоҳ таолонинг амрини адо этиб, тақво неъматини қўлга киритган, Расул алайҳиссаломнинг суннатига эргашиб, имон ила савоб умидида рўза тутган мўмин-мусулмонларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш бахти насиб этсин!

Шундай файзли кунларга етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар айтамиз. Қодир Аллоҳдан халқимизга қут-барака, бахту саодат ва тинчлик-офият беришини сўраб, дуолар қиламиз.

Рамазон ойида юртимизга Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилди. Мўмин-мусулмонлар субҳидамда саҳарлик дастурхони атрофида ибодатга киришди. Файзли оқшомларда эса ифторлик қилиб, қалб роҳати — таровеҳ намозини адо этишди. Аллоҳ таоло фарз қилган закотлар адо этилди, фитр садақаси ҳамда фидялар берилди...

БАТАФСИЛ

Манба: Muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35