Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг | BUKHARA NEWS | Расмий канал

Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори Шерали Дўстов Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жойлашган Тиббиёт ходимларининг дипломдан кейинги малака ошириш академиясида бўлиб қайтди.

Ҳамкасблари уни хориж тажрибасидан баҳраманд бўлган малакали онкожарроҳ сифатида яхши танишади. Унинг иштирокида шу кунга қадар кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилган.

Ш.Дўстов академиянинг ўқув ишлари бўйича проректори Людмила Алексеевна Гизатулина билан учрашди. Учрашув доирасида вилоятимиз тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, сайёр ўқув курсларини ташкиллаштириш, қисқа ва узоқ муддатли қайта тайёрлов бўйича икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди.

@buxvssbuzofficial