Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотида | BUKHARA NEWS | Расмий канал

Бухоро шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Бухоро шаҳрининг "Адолат", "Мушфиқий", “Мирдўстим”, “Талижа”, “Чорбахоса” ва "Ибн Сино" кўчаларини электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғидаги таянчга транспорт воситаси томонидан зарар етказилганлиги сабабли тармоқда аварияли ўчиш кузатилди. Ҳозирда Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонасининг тезкор авария тиклаш бригадаси томонидан тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари 21:00га тўлиқ якунига етказилиб электр энергияси таъминоти тикланишини билдирамиз.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

BUKHARA NEWS
Подписывайтесь, обуна бўлинг
Telegram | Сайт | Youtube | Facebook | Instagram