Get Mystery Box with random crypto!

Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли диққатига Ичимлик суви учун | BUKHARA NEWS | Расмий канал

Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли диққатига

Ичимлик суви учун тўлов қилганда бир нарсага эътибор беринг!

1-ноябрдан ичимлик суви нархи м³ 2450 сўм бўлди, оқава хизмати 1850 сўм бўлди. Агарда уйингиз марказлашган иссиқ сув билан таъминланган бўлса, яна қўшимча оқава хизмати учун 2 коэффициентда ҳисобланади, бу яна +1850 сўм. Бунда 2450+1850+1850 = 6150 сўм бўлади.

Агарда сиз 2 коэффициентга норози бўлсангиз, Бухоро Сув Таъминот корхонасига келиб ариза ёзиб қолдиришингиз мумкин, шунда иссиқ сувнинг оқава хизмати, иссиқ сув ўлчагичи бўйича ҳисобланади. Бу дегани агарда сиз иссиқ сувни совуқ сувга нисбатан камроқ ишлатсангиз, шунда сиз ишлатмаган сув учун ортиқча пул тўламайсиз.

Уйида марказлашган иссиқ суви йўқ хонадон эгалари 2450+1850 = 4300 сўм тўлайди холос!

BUKHARA NEWS
Новости Бухары и Узбекистана
Telegram | Сайт | Youtube | Facebook | Instagram