Get Mystery Box with random crypto!

Магистратура учун тил билиш сертификати бекор қилинмаслиги мум | BUKHARA INFO

Магистратура учун тил билиш сертификати бекор қилинмаслиги мумкин!

Айтганча, мавзу очилганда яна бир масала ҳақида маълумот берсам.

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда магистратурага кириш учун тил билиш сертификати бўлиш талаби бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар роса айланди.

Мазкур масала бўйича бир нечта масъуллар билан, яъни айнан қарор қабул қилувчи инсонлар билан гаплашдим. Айни кунларда магистратурага кириш учун хорижий тил билиш сертификатига оид талабни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Ва, катта эҳтимол билан, ушбу талаб бекор бўлмайди, сертификат сўраш давом этаверади. Шунга қараб тайёргарлигингизни кўринг.

Мабодо бошқача янгиликлар бўлиб қолса, хабар берамиз.

Бухородаги энг сўнгги янгиликлар
https://t.me/+jsTy7ICjoyYyMThi