Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муб | Bukhara Football Association

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин

Сиз азизларни ва бутун шаҳримиз аҳлини энг улуғ ва азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!

Бу йил халқимиз, Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида байрам қилмоқда. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!