Баҳодир Жалоловнинг жанги тасдиқланди У айнан шу куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни Баҳодирга америкалик Кёртис Харпер рақиблик қилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Баҳодир шу кунгача проф боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Харпер эса 22 та жанг ўтказган ва уларнинг 14 тасида ғалабага эришган (9 та нокаут). 8 та жангда мағлуб бўлган (3 та нокаут).
Кечанинг марказий жангида Регис Прогрейс ва Хосе Зепеда вакант бўлиб турган WBC камари учун рингга кўтарилади.
____
ЖОНЛИ ЭФИРЛАР ВА ТЕЗКОР ХАБАРЛАР БИЗДА ОБУНА БУЛИНГ
https://t.me/bujangteam