Get Mystery Box with random crypto!

Bugun.uz — LIVE

Telegram kanalining logotibi bugunuzlive — Bugun.uz — LIVE B
Telegram kanalining logotibi bugunuzlive — Bugun.uz — LIVE
Kanal manzili: @bugunuzlive
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Bugun.uz нашрининг қисқа, аниқ ва тезкор хабарлар Telegram-канали.
Таҳририят: @bugunuzaloqabot
Реклама: @bugunuzreklama

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-26 10:38:56 Ушбу воқеа 2023 йил 25 апрел куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур туманида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.3K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:27:53
Тошкентда ўқувчи қизлар ўзидан катта қизни дўппослади
2.8K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:09:08
Андижонда Nexia билан тўқнашган Damas пиёдани уриб юборди

Воқеа 2023 йил 24 апрел куни соат 07:30 ларда Асака туманида содир бўлган.

Пиёдага ҳеч қандай тан жароҳати етмагани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.3K views07:09
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:59:30 Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида 26 апрел куни электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.

Юнусобод туманининг: Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Т.Жалилов, Кисловодск ҳамда Ифтихор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яшнобод туманининг: Фидокор, Ибрат, Ифтихор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Мураббий, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел, Фарғона йўли, Мўйноқ, Оқдарё, М.Авезов, Гўзал, Темирйўл, Жарбоши кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Яккасарой туманининг: «Яккасарой» МФЙ Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, «Муқимий» МФЙ Ёқут, Хазинабоғ, Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, «А.Қаҳҳор» МФЙ Ҳумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
2.3K views06:59
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:23:41 ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра:

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, уларнинг қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
2.5K views06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:06:33 Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Тошкент–Жакарта–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари (26 апрелдан бошлаб) Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади:

HY-541 Тошкент 09:00 — Жакарта 19:30;
HY-542 Жакарта 21:00 — Тошкент 03:30 (пайшанба).
2.5K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:31:18
Эндиликда давлат фуқароларини тўлиқ ўз ҳимоясига олиб, экстрадицияга умуман йўл қўймайди. Чунки Ўзбекистон Конституцияга фуқарони давлатдан ташқарига чиқариб юбормаслик ёки бошқа давлатга бермаслик шарти киритилгани учун бу борада халқаро конвенция ва шартномаларни бажаришга мажбур эмас

#yangilanayotgankonstitutsiya
6.8K views16:31
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:48:00
Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат этиб сайланди

Япония бўйлаб 23 апрел куни шаҳар ва қишлоқларда мэрлик ва депутатлик сайловлари бўлиб ўтди.

Унда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Сэтагая округи депутатлигига сайланган.

Сэтагая Токиодаги 23 та туман ичида аҳолиси энг зич жойлашган ва иккинчи йирик туман ҳисобланади.
3.0K views15:48
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:05:59 Фарғонада саккиз ойлик чақалоғини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи 22 ёшли аёл 2022 йил август ойида туғилган чақалоғини 10 минг долларга сотаётганда ДХХ, Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

У бу ишни савоб учун ва уй олиш мақсадида қилганини айтган.

Чақалоқнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни бошланган.
2.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-04-22 18:27:06
Эндиликда бировнинг уй-жойига унда яшовчи одамнинг руҳсатисиз ҳеч ким кириши мумкин эмас. Фақат тинтув мақсадида суднинг қарори бўлса, уй эгасининг рухсатисиз ичкарига кириш мумкин

#yangilanayotgankonstitutsiya
1.8K views15:27
Ochish/sharhlash