Get Mystery Box with random crypto!

BUGUN.UZ | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi bugungixabarlar — BUGUN.UZ | Rasmiy kanal B
Telegram kanalining logotibi bugungixabarlar — BUGUN.UZ | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @bugungixabarlar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.08K
Kanalning ta’rifi

🌐 BUGUN rasmiy kanaliga xush kelibsiz !!!
⚡ Faqat tasdiqlangan maʼlumotlar, eng soʻnggi tezkor xabarlar va dolzarb yangiliklar !!!
admin: @MS_BLOGGERs

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-04-11 20:22:52
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

. https://t.me/bugungixabarlar
3.6K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:51
Ёшлар сиёсати бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди

Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

. https://t.me/bugungixabarlar
2.9K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:51
#Тезкор #Диққат
“Ўзгидромет” кучли шамол ва чанг-тўзон бўлишидан огоҳлантирмоқда

“Ўзгидромет” 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келишини хабар қилди.

Xабарга кўра, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35°C даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37°C даражагача кўтарилади.

. https://t.me/bugungixabarlar
2.6K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:50
UzTest директорига 2 ойга 136 млн сўм, бухгалтерига эса 468 млн сўм ойлик тўланди.

Илмий-синов ва сифат назорати маркази бош директори Жамшид Ғаниев январ ойида 51 млн сўм, феврал ойида 85 млн сўм ойлик олган. Бу Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан 17,5 баробарга кўп. Шу ташкилот бош бухгалтери 2 ой учун 468 млн сўм маош олган.

. https://t.me/bugungixabarlar
3.2K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:49
Франция АҚШ манфаати учун Хитой билан зиддиятга киришишдан бош тортади - Франция иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Маире.

. https://t.me/bugungixabarlar
2.9K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:49 ​​ Саудия Арабистони Эронда элчихонаси очмоқчи

Ар-Риёд делегацияси Эрон пойтахтида қиролликнинг элчихонаси очилишини режалаштириш учун Теҳронга етиб келди, бу минтақавий рақиблар ўртасидаги алоқаларни илиқлаштиришдаги яна бир қадамдир.

Мамлакатлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2015 йили Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий операция бошланганидан кейин совуқлашган. Дипломатик алоқалар эса 2016 йилда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига намойишчилар бостириб кириб, ўт қўйишганидан кейин узилган эди.

https://t.me/bugungixabarlar
3.1K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:48
Энди турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказганлар 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади

Оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Унга кўра:

агар эр ёки хотин турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа, 6 млн сўм жаримага тортилади

калтаклаб, оғир тан жароҳати етказса, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.

. https://t.me/bugungixabarlar
3.6K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 20:22:44 Ёшлар масалаларига жиддий эътибор қаратмаётган туманлар маълум қилинди

Президент «шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани» танқид қилинди.

. https://t.me/bugungixabarlar
4.0K views17:22
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:55:32
Сурхондарёда гилос пишди

Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани Янгиариқ қишлоғидаги аҳоли хонадонларидан бирида илк бор бугун, 10-апрель куни гилос пишиб етилди.

Хонадон соҳибининг хабар беришича, ушбу гилос икки йил аввал уй шароитида олчага пайванд қилинган.

Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги

. https://t.me/bugungixabarlar
3.2K views17:55
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:55:32
Россияда 2 яшар бола 4-қаватдан тушиб кетди

Мазкур воқеа Россиянинг Никольский шаҳрида содир бўлган. Тожикистонлик муҳожирларнинг 2 ёшли фарзанди 4-қаватдан тушиб кетган.

Бола жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

. https://t.me/bugungixabarlar
2.8K views17:55
Ochish/sharhlash