Yandex Go Ўзбекистонда сафарларни суғурталашни йўлга қўйди Эн | BUGUN.UZ | Rasmiy kanal
Yandex Go Ўзбекистонда сафарларни суғурталашни йўлга қўйди
Эндиликда Ўзбекистонда Yandex Go хизмати орқали фойдаланувчилар ва ҳайдовчилар учун сафар вақтида ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш дастури жорий этилди. Суғурта товонининг миқдори 101,8 миллион сўмгача этиб белгиланди. Ушбу суммага ҳайдовчи ва автомашинадаги ҳар бир йўловчи сафар давомида суғурта қилинади.
— Yandex Go Ўзбекистонда ўзининг қўшимча суғурта тизимини яратган биринчи онлайн платформага айланди. Биз мамлакатда хизматни ривожлантириш доирасида Монополияга қарши кураш қўмитаси ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ташаббусни таклиф қилдик. Қонун доирасида бунга мажбуриятимиз йўқ, лекин биз фойдаланувчилар ва ҳайдовчилар ўзларини ҳимояланган ҳис қилишларини истаймиз, — деб ўртоқлашди Yandex Go‘нинг Ўзбекистондаги матбуот хизмати. @bugungixabarlar
🌐 BUGUN rasmiy kanaliga xush kelibsiz !!!. ⚡ Faqat tasdiqlangan maʼlumotlar, eng soʻnggi tezkor xabarlar va dolzarb yangiliklar !!!. admin: @MS_BLOGGERs...