Get Mystery Box with random crypto!

Музаффар Солиев Нурафшон ҳокими лавозимидан озод этилди Нураф | BUGUN.UZ | Rasmiy kanal

Музаффар Солиев Нурафшон ҳокими лавозимидан озод этилди

Нурафшон ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди. Бу ҳақда бизга Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу ҳақдаги қарор жума куни Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида қабул қилинди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик лавозимга тайинланган.

Маълумот учун, 2021 йил 15 январдан Нурафшон ҳокими лавозимида ишлаб келган Солиев бунга қадар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келган. Президент уни «ишда йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиргани боис хулоса чиқарилмагани» учун ишдан бўшатганди.

. https://t.me/bugungixabarlar