Get Mystery Box with random crypto!

«Ҳозир Ўзбекистондаги бошқа сиёсий арбоблар Шавкат Мирзиёевга | BUGUN NIMA GAP ❓

«Ҳозир Ўзбекистондаги бошқа сиёсий арбоблар Шавкат Мирзиёевга бас келолмайди» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг охирги 5 йилда қилган ишлари унинг обрўси кўтарилишига сабаб бўлган.

У ҳозирги кунда Ўзбекистондаги бошқа бирор сиёсий арбоб тўғридан-тўғри амалдаги президентга бас келиши қийинлигини ҳам таъкидлади.

«Лекин бу фақат Ўзбекистонга хос нарса эмас. Европа мамлакатларида ҳам тан олинган ва эътироф этилган сиёсий арбоб катта нуфузга эга бўлганлиги тарихда кўп бўлган», — дейди сенатор.

Шунингдек, Содиқ Сафоев сайловларда номзодини илгари сураётган партияларнинг фаоллиги уларнинг сиёсий онги ва довюраклигига боғлиқ эканлигини қайд этди.

@Bugun_Nima_Gap - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали