#Расман
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, суперлиганинг 16-тури доирасидаги «Металлург» — «Машъал» учрашуви (1:2) якунлангач, «Металлург» жамоаси расмий вакили Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига муш билан зарба берганди.
Ушбу хатти-ҳаракати учун Шавкат Саидовга бир йил муддатга футбол оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
@Bugun_Nima_Gap
- энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали