Get Mystery Box with random crypto!

Бухгалтерия📊

Telegram kanalining logotibi bugalter — Бухгалтерия📊 Б
Telegram kanalining logotibi bugalter — Бухгалтерия📊
Kanal manzili: @bugalter
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 278
Kanalning ta’rifi

Talab va takliflar uchun 👇
👉 @uad_7 @HR4330 @buh_02

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-01 10:46:07
#2021_йил_1_февралдан

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
2.3K views07:46
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:22:29 МБнинг асосий ставкаси ўзгармади, у қандай ҳисоб-китобларга таъсир кўрсатади? Марказий банк Бошқаруви 21 январда асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Нима учун буни билиш муҳим?

14% ставка 2020 йил сентябрдан буён сақланиб келинмоқда. Уни солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўллашади.
Мазкур ҳолда даромад муайян муддатга олинган пул маблағлари фоизларни тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиши муносабати билан юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида бундай даромад қарз олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади СК 4 қ, 299-м.
Бундай ҳисоб-китоб фақат солиқ солиш мақсадларида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан бепул фойдаланишдан олинган даромадлар акс эттирилмайди.
2.0K views05:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:16:12 Наманган вилояти буйича
1.7K views05:16
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:14:03 Биринчи февралдан кимнинг маоши ошади?

30 января, 2021



Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб маошлар ва айрим ижтимоий тўловлар миқдори ошади.

“2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилсин”, – дейилган президент қарорида.

Шунингдек қўйидаги тўлов миқдорлари ҳам оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (аввал 679 330 сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм (аввал 223 минг сўм);

4 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

а) 1та болали оилаларга – 144 100 сўм (аввал 131 минг);

б) 2та болали оилаларга – 238 700 сўм (аввал 217 минг);

в) 3та ва ундан ортиқ болали – 334 400 сўм (304 минг);

Ошмайдиган тўлов турлари:

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 минг сўм;

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 мингдан 653 минг сўмгача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 мингдан 1 085 минг сўм (аввал ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

Маошлар ва нафақа тўловлари бўйича ушбу ўзгаришлар 2021 йил учун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
1.7K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:13:08 Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (1-сон, 07.01.2021 й.) билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини ўтказади:
● камерал солиқ текшируви;
● сайёр солиқ текшируви;
● солиқ аудити.

Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи бўлганида;
тақдим қилинган солиқ ҳисоботида тафовут ёки хатолар аниқланганида.

Мазкур текширув солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида, 60 кундан ошмаган муддатда ўтказилади.

Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича 2 кунда солиқ тўловчига талабнома юборилади. Солиқ тўловчи 10 кунда камчиликларни бартараф қилиб тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига бериши керак.

Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

ОАВда солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар эълон қилинса, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сайёр солиқ текширувини ўтказишнинг яна 5 та асоси мавжуд.

Сайёр солиқ текширувида ҳужжатлар ва буюмларни тунги вақтларда (23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:
солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган;
камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса;
ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларда;
солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилиниш доирасида;
фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар.
1.5K views05:13
Ochish/sharhlash
2019-09-18 18:35:56 Хужжат: 1с 7.7 версия учун кулланма

PDF format

@bugalter
7.4K viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash