Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, эълон! Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг эътибо | BUXORO TV

Диққат, эълон!

Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг эътибори бугун ёшларнинг орзуларига қанот бағишлаяпти.

Ёшлар ғоя ва ташаббусларининг рўёби ҳудудлардаги ўзгаришларда яққол ифода топмоқда. Бугун уларни ўйлантираётган муаммолар, камчиликлар ҳам йўқ эмас, албатта.

Вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари икки кун давомида Бухоро вилоятининг олис-яқин ҳудудларида бўлиб, ёшларнинг муаммолари, камчиликларини бевосита ўрганишмоқда.

Учрашувларда иштирок эта олмаган ёшларимизда қандай таклиф ва саволлар бор? Уларни қандай масалалар ўйлантирмоқда?

"Бухоро" телеканали орқали 7 январь куни соат 18.00 дан бошлаб тўғридан тўғри эфирга узатиладиган “Кун мавзуси” кўрсатувида айни шу ҳақда сўз боради. Шунингдек, кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигининг телеграм канали ҳамда YouTube ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали кузатиб бориш мумкин.

Мурожаат учун: 223-66-01, 223-66-02

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Buxoro TV