Get Mystery Box with random crypto!

Эртадан бошлаб ID-карталарни бериш бошланади! 2011 йилги наму | BOSHLANG‘ICH TA'LIM

Эртадан бошлаб ID-карталарни бериш бошланади!
2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш жараёни 2021 йил 4 январдан бошланади.
Бунинг барча техник имкониятлар шай ҳолатга келтирилган. Унинг нархи БҲМнинг 89 фоизини, яъни 198 минг 470 сўмни ташкил этади.
ID-карталари зарур ҳужжатлар ва маълумотлар қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.
ID-карталар икки босқичда берилади. 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача давом этадиган 1-босқичда ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра ID-карталар берилади.
2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабр оралиғида ID-карталар фуқароларга мажбурий тартибда алмаштирилади.
Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йил намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

https://t.me/boshlangich_talim_uz