Get Mystery Box with random crypto!

50-100% УСТАМАЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ЁХУД ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ МАК | BOSHLANG‘ICH TA'LIM

50-100% УСТАМАЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ЁХУД ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ МАКТАБЛАР РЎЙХАТИ БОРМИ?

Президент бу йилги Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ўқитувчилар бошқа тумандаги олис мактабга бориб ишласа - 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа, 100 фоизлик устама ҳақ олишлари мумкин деб таъкидлади.

Шундан сўнг жуда кўп ўқитувчилар олис ҳудудларда жойлашган мактабларга айнан қайси мактаблар кириши, ундан ташқари олис ҳудудларга ишга борадиган ўқитувчилар дейилганда айнан нима назарда тутилганлиги, бунда мактаб ва ўқитувчининг уй манзили орасидаги масофа ҳам аҳамиятга эгами деган савол билан мурожаат қилмоқдалар.

Хабарингиз бор, 2020 йил 6 ноябрь куни “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилнганди.

Фармонда 2021 йил 1 январдан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида (11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши назарда тутилган.

Олис жойлардаги мактабларни малакали ўқитувчилар билан таъминлаш ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлганлиги учун 2019 йилда ҳам олис ҳудудларда жойлашган мактабларда ишлаётган ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 471-сонли қарори қабул қилиниб, бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун махсус устамалар берилиши белгилаб қўйилганди.

Шунингдек, мазкур қарор билан умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати ҳам тасдиқланган.

Умуман олганда, олис ҳудудлардаги мактаблар деганда асосан тоғли, шароити оғирлиги сабабли педагоглар етишмаётган мактаблар тушунилади. Мазкур ҳудудлар бўйича янги рўйхат ҳам тасдиқланиши мумкин. Агар сиз ишлаётган мактаб шу рўйхатда бўлсагина, сизга 11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси ва Президент айтган 50-100%лик устамадар тўлаб берилади. Бунда ўқитувчининг уйи ва мактаб орасидаги масофа аҳамиятсиз.

Масалан, Фарғоналик ўқитувчи Тошкенга бориб ишлаётган бўлса, уларга бу устама қўлланилмайди. Чунки, Тошкенда шундоқ ҳам шароит яхши. Бундан кўзланган мақсад ўқитувчи иш жойининг узоқлида ҳам эмас, йўлга сарф қилаётган маблағида ҳам эмас. Асосий мақсад шароити оғирлиги учун педагоглар етишмаётган мактабларни кадрлар билан таъминлаш.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, олис ҳудудларда жойлашган мактабларга бориб ишлайдиган ўқитувчиларгагина Президент айтган қўшимча устамалар тўлаб берилади.

P.S: Олис ҳудудларда жойлашган мактаблар рўйхати билан берилган иловада танишиб олишингиз мумкин.

Бизнинг канал

https://t.me/dokument_Zamdirektor