Get Mystery Box with random crypto!

#тарбия Компьютер ўйинларининг бола психoлогиясига салбий та | Bolalar psixologiyasi

#тарбия

Компьютер ўйинларининг бола психoлогиясига салбий таъсири.

1. Ақлий ва руҳий ривожланишга таъсир кўрсатади.
2. Жиззаки, тажовузкор, асабий ва инжиқ бўлиб қолади.
3. Ҳиссиётларини бошқариши қийинлашади.
4. Болада руҳий зўриқиш ва тушкунлик пайдо бўлади.

Бола дунёқарашининг ўзгариши:
-Компьютер ўйинларидаги каби одамлар ҳаётини туганмасдек ҳис қилиши.
- Ҳар қандай зиддиятли ҳолатларни фақат куч билан ҳал этишга ўриниш.
- Ўйин қаҳрамонлари каби ҳеч қандай ҳавфдан қўрқмаслик.
- Ҳаётда ҳамма нарсага онсонлик ва куч билан эришишга интилиш.
- Ҳаётга ва инсонларга бешавқат муносабатда бўлиш.

Болани компьютер ўйинларига тобеликдан олиб чиқиш йўллари.
1. Ота-она болани доимий назорат қилиши.
2. Кунига 30 дақиқадан ортиқ компьютер ўйнашга руҳсат бермаслик.
3. Бола билан дўстона муносабатда бўлиш ва у билан вақт ажратиб бирга шуғулланиш.
4. Болани бўш вақтини мазмунли ташкил этиш. Уни китоб ўқиш, спорт ёки ижод қилишга қизиқтириш.
5. Болани мотивациясини ривожлантириш, уни рағбатлантириб туриш.
6. Тобе бўлган болаларга бирданига компьютер ўйинларини ўйнашни чеклаш мумкин эмас. Аксинча компьютер ўйинлари ўйнаш вақтини ҳар куни камайтириб бориш билан тобеликдан ҳалос қилинади.
https://t.me/bolapsixologiyasi1