Get Mystery Box with random crypto!

ҒАМ-ТАШВИШНИНГ ҲОМИЛАГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (ҚУРЪОНДАН ИШОРАЛАР) | BOLALAR SHIFOKORI 👩‍⚕️

ҒАМ-ТАШВИШНИНГ ҲОМИЛАГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (ҚУРЪОНДАН ИШОРАЛАР)

Асабийлашишнинг ҳомилага салбий таъсири 14 аср олдин Қуръонда очиқ-ойдин айтиб қўйилган.

Докторлар ҳомилада пайдо бўладиган нуқсонлар сабабини шу пайтгача излаб келишар эди. Чуқур ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, онанинг ҳомиладорлик пайтида, ҳаттоки ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам кўп ғам чекиши болага салбий таъсир қилар экан. Бўлажак онанинг бошидан ўтган сиқилишлар, асабийлашишлар, қайғуларнинг барчаси бола ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлиши мумкин. Буларга яқин инсонининг ўлими, кутилмаган айрилиқлар, эр-хотиннинг бир-биридан узоқдалиги, доимий иш ўрнини йўқотиш кабиларни мисол қилсак бўлади.
Бу каби сиқилишлар нафақат туғилажак болага ўзининг салбий таъсирини кўрсатади, балки, онанинг ўзига ҳам таъсир этиб, организмидаги салбий гармонлар миқдорини ошириб юборади.

Энди, Қуръонга боқамиз!

Ғам билан ҳомиланинг орасидаги боғлиқликни кўриш учун Марям онамизнинг Исони дунёга келтириш воқеаларига қарайлик: "Бас, (Марям Исога) юкли бўлибоқ, ўша билан (фарзанд кўриш учун жой излаб) йироқ бир маконга кетди. Бас, тўлғоқ (азоби) уни бир қуриб қолган хурмо дарахтининг шохига олиб борди, деди: «Қани, мана шу (кундан) илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетган бўлсам эди». Шунда (хурмо дарахти) остидан (Жаброил) нидо қилди: «Маҳзун бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. Хурмо шохини ўзингга тортиб-силкитгин, у сенга янги хурмолар ташлар. Энди сен еб-ичгин ва шод-хуррам бўлгин» (Марям,22-26)
Оят бизга ҳомиладор аёл маҳзун бўлмаслигини, балки, кўтаринки кайфиятда бўлиши кераклигини айтмоқда.

Оналар туғриқдан сўнг, эмизикли даврларида ҳам ғам чекмасликлари лозим. Чунки, сиқилишларнинг таъсири сут орқали болага ўтади. Бунинг далилини Мусо ва унинг онаси қиссасида кўрамиз: "Биз Мусонинг онасига (Мусони тутиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас, қачон қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга қайтаргувчидирмиз" (Қасос,7).
"Шундай қилиб, Биз
(Мусонинг онасининг) кўзлари қувониши ва ғам чекмаслиги учун уни онасига қайтардик"(Қосос,13)

Хулоса:
Хафагарчиликдан узоқ юринг. Тўғри, баъзан истамасангиз ҳам ғам-ташвиш ҳолатига тушиб қоласиз. Лекин, ўша ҳолатда ҳам иложи борича ғамларингизга ёпишиб олманг. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!!

"Сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар." (Ол-и имрон,139)
yaxshilar_uzb

@Bolalarshifokori1