Get Mystery Box with random crypto!

Боғот туманининг ғаройиб тарихий-маданий ландшафти, келиб чиқи | BOG'OT24🇺🇿

Боғот туманининг ғаройиб тарихий-маданий ландшафти, келиб чиқиши, кўнглидарё, забардаст инсонлари ҳамда Боғот тумани тарихи ҳақидаги китобни тайёрлаш жараёни давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев Боғотлик ижодкорлар Рўзимбой Хасан, Азамат Сафар, депутат Улуғбек Иброҳимов, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаеваларни галдаги режалар билан таништирди.

Ижодкорлар томонидан Боғот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётган забардаст инсонлар ҳақида, Боғотнинг ёқимли табиати, тумандаги антик- археологик ёдгорлик- Қалажиққалъа ҳақидаги маълумотлар тўпланмоқда.

Боғот туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.me/Bogot24