Get Mystery Box with random crypto!

Ўзлик учун, дунёқараш учун энг биринчи озуқа – маълумотлар, ах | BoburAkmalov

Ўзлик учун, дунёқараш учун энг биринчи озуқа – маълумотлар, ахборотлар оқими. Инсонларнинг, жамиятнинг расмий ўзлиги бир бўлиб, ташқи ахборот оқими натижасида, уларнинг қалбида бошқа ўзлик еки ҳиссиёт ўсиб чиқиши – одатий хол.
*
Мисол учун, ўзбекистонликлар расман ўзларини ўзбек, тожик, қорақалпоқ еки мусулмон, туркий ҳисоблашлари мумкин. Лекин, кучли ташқи ахборот оқими ичида йиллар давомида ўтиравериб, ўзларини қалбан “мен россияликман”, “мен русман”, “мен Путин тарафдориман” деб ҳис қилишлари, шундай деб ишонишлари аниқ.
*
Йиллар давомида Россия ОАВларини кўрадиган одам, “ахир булар тўғри айтаяпти-ку?!” дейди. Сабаби, бу ахборот оқимига қарши бошқа, муқобил ахборотларни олмайди. Ва натижада, инсонларнинг ақл-идроки бу ахборот оқимига қарши тура олмагач, бу позицияларни қабул қилади. Ташқи кўринишида ўзбек бўлса, қалбан россияликка, Путин тарафдорига айланади...
*
Нима учун Ўзбекистонда, ўзбеклар орасида қалбан “мен россияликман”, “мен русман”, “мен Путинга ишонаман” деган аҳоли жуда кўп? Сабаби, Ўзбекистонда “сен ўзбекистонликсан!”, “сен ўзбексан/тожиксан/қорақалпоқсан...”, “сени манфаатларинг бошқа” деган дунёқараш шакллантирувчи ахборот оқими мутлақ мавжуд эмас. Қолаверса, “эҳтиёт бўл, Россия ахборотига шубҳа билан қарашни ўрган” деган овозларни ўчириш – давлат сиёсати даражасида кўрилди.
*
Ўзбекистонда хабарлар оқими бор, лекин позициялар оқими йўқ! Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда қалбан руслар, россияликлар, Путин тарафдорлари – мутлақ кўпчиликни, миллионларни ташкил қилади... Чунки улар Россия ахборот оқимини ичида қолиб, чўкиб кетганлардир...

Камолиддин Раббимов

@KamoliddinRabbimov_rasmiy