Get Mystery Box with random crypto!

Тушлик вақти мендан холис бир тавсия 'Камолон ош' кафесини би | BoburAkmalov

Тушлик вақти мендан холис бир тавсия

"Камолон ош" кафесини биласиз-а? Ҳа, ўша - "Дружба"дан Новза томон кетаверишда, Камолон кўпригига етмасдан ўнг томондаги. Ошхўрлар орасида анча машҳур бу таомгоҳ эгалари янги ОШ макони очишди.

Ана шу кафе энди яна бир манзилда! Лабзакда, кўприкка чиқаверишда, 9 қаватли "дом"нинг тагида янги "Камолон ош" кафесига барчангизни таклиф қилишяпти.

Тошкент тўй оши, Чойхона палов, Самарқанд зиғир оши, Кенжа палов, Водий оши - истаганингиздан татиб кўринг. Меҳмонларни ҳам олиб келинг, уялиб қолмайсиз. Чиройли интерьер, миллийликка йўғрилган муҳит кайфиятни кўтариб, иштаҳани очади.

Ош дегани зўр бўлиши керак. Зўр ош эса "Камолон ош"да!

Ёқимли иштаҳа!

Манзил: Лабзак, Ц-12 массив
Тел. +998555001661

Локация