Get Mystery Box with random crypto!

'Байер'га шу пайтгача дуч келган рақиблар уни турма-тур, ўйинм | BoburAkmalov

"Байер"га шу пайтгача дуч келган рақиблар уни турма-тур, ўйинма-ўйин ўрганишгандир. Ҳар бир рақиб Алонсо жамоаси қандай ўйнашини, бир ҳафта ё бир ой оралиғида қандай ўйнаганини, қайси футболчи майдонда нима функция бажаришини ўрганишган, аммо ҳеч ким юта олмади.

Гасперинида эса бир мавсумлик "Байер"ни ўрганиш имкони бўлди. Ўргангандир ҳам. Леверкузенликлар кузда қанақа эди, қишда қанақа, ҳозир қандай, камбэклар сабаби, ишланмаларию ўйланмаларини ўрганган бўлса керак. Ва энг асосийси, Германия чемпиони қанчалик чарчаган ё бўшашганини чамалай олганга ўхшайди. Унда ҳар ҳафталик "Байер"ни кўриш имкони бўлди. Унинг "Аталанта"си ўзгармаган, фақат айни бир ўйинга 200% ўйнашни ҳар бир футболчига тушунтира олган.

Бергамоликлар кубокни ютишга жуда ҳарис. Шунингдек, "шуларнинг сериясини ҳеч ким бузолмади, биз шу ишни қиламиз", деган жаҳд ҳам йўқ эмас. Ишонинг, гоҳида кимнингдир сериясини бузиш ва тарихда "уларни "Аталанта"гина тўхтата олди", деган бир битик бўлиши – бу катта мотивация. Мавсумда Европада ягона бўлиш имконияти. Ҳозирча ҳисоб 2:0, ҳа, ўйин тугашига ҳали вақт бор. Фикрларим ҳам айни шу дақиқагача пайдо бўлган фикрлар. Шу онгача кўрилганидан хулоса. Шу лаҳзага актуал. Кейинини кузатамиз

@boburakmalov