Get Mystery Box with random crypto!

Неъматлар ҳақида ёзгандим ўтган сафар. Дарҳақиқат, Аллоҳ берга | BoburAkmalov

Неъматлар ҳақида ёзгандим ўтган сафар. Дарҳақиқат, Аллоҳ берган неъматлар беадад. Яралишимизнинг ўзи неъмат, ҳар бир кунимиз неъмат. Бу неъматлар шукрини тўла адо этишнинг имкони йўқ. Бутун умрингиз давомида сўнгги нафасингизгача тинимсиз "Алҳамдулиллаҳ" деб яшасангиз ҳам биргина кўзимиз ё тилимизнинг, сув ё ҳавонинг шукрини адо этолмасак керак.

Биласизми, кўзга кўринмас яна бир неъмат бор. У тенгсиз, беқиёс, гўзал, ноёб неъмат. У неъмат ҳаммага ҳам берилмайди, ҳамма ҳам у қандай неъматлигини билмайди, айримлар умри бўйи бу неъматдан бебаҳра ўтади. У сув ёки ҳаво каби ҳамма учун яратилган ва бемалол табиатда мавжуд неъмат эмас. Аллоҳ ўша улуғ неъмат — ФАРОСАТни берганига ҳамдлар бўлсин!

Бу бозорда сотилмайдиган, умр давомида пайдо қилиб бўлмайдиган, қаердандир топиб бўлмайдиган, кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, на ҳиди, на таъми, на шакли, на ранги бор бўлган Аллоҳнинг танланган бандаларига берган улуғ неъматларидан биридир.

Фаросатли биродарларимизга Жумъа муборак бўлсин!

@boburakmalov