Get Mystery Box with random crypto!

Тахтакўпир туманида йўлда бир хонадоннинг яхши куни нишонланаё | Бобур Бобомурод расмий канали

Тахтакўпир туманида йўлда бир хонадоннинг яхши куни нишонланаётганлиги устидан чиқиб қолдик. Қорақалпоқ халқи меҳмондўст, қўноқни яхши кўради, дарров даврага олиб киришди. Бир отахон 1000 ойлардан, 85 ёшлардан ошган эканлар. Қўни-қўшнилар, қариндошлар йиғилиб, тўй қилиб, табриклашяпти экан. Биз ҳам табрикладик, ҳам дуоларини олдик. Дилимбетов Умирбек Дилимбетович Тахтакўпир туманида 1936 йил туғилиб, шу ерда улғайиб, меҳнат қилиб, ўзларидан кўпайган пиру бадавлат отахон эканлар. Мени ҳаваслантиргани оддий қишлоқ уйининг деворидаги авлодлар сурати (ўзига хос шажара) бўлди. Унда отахоннинг фарзандлари, невара-эвара, чеваралари акс этган. Жуда бир ибратли ҳол.
Айтганча, олти кун ичида узоқ-узоқ йўл юриб, олти шаҳар ва туманларда эртаю кеч кетма кет тадбирларда бўлдик. Раҳмат эшитдик, олқиш олдик. Айнан шу тўйда эса эл елкамизга тўн ёпди, меҳрини, миннатдорлигини самимий изҳор қилди. Биз ҳам бу содда, танти элимиздан миннатдор бўлдик. Қорақалпоқ сафаридан яхши таассуротлар билан қайтдик...

@bobur_bobomurod