Get Mystery Box with random crypto!

Деди: қайдинсен эй мажнуни гумраҳ? Деди: мажнун ватандин қайда | Бобур Бобомурод расмий канали

Деди: қайдинсен эй мажнуни гумраҳ?
Деди: мажнун ватандин қайда огаҳ.

Деди: недур санга оламда пеша?
Деди: ишқ ичра мажнунлиқ ҳамиша.

Деди: бу ишдин ўлмас касб рўзи,
Деди: касб ўлса басдур ишқ сўзи.

Дедиким: ишқ ўтидин де фасона!
Деди: куймай киши топмас нишона.

Дедиким: куймакингни айла маълум!
Деди: андин эрур жоҳ аҳли маҳрум!

Деди: қай чоғдин ўлдунг ишқ аро маст?
Деди: руҳ эрмас эрди танға пайваст.

Деди: бу ишқдин инкор қилғил!
Деди: бу сўздин истиғфор қилғил!

Деди: ошиққа не иш кўп қилур зўр?
Деди: фурқат куни ишқи балошўр.

Деди: ишқ аҳлининг недур ҳаёти?
Деди: васл ичра жонон илтифоти.

Дедиким: дилбарингнинг де сифотин!
Деди: тил ғайратидин тутмон отин!

Дедиким: ишқиға кўнглунг ўрундур?
Деди: кўнглумда жондек ёширундур.

Деди: васлиға борсен орзуманд?
Деди: бормен хаёли бирла хурсанд.

Деди: жонингни олса лаъли ёди?
Дедиким: ушбудур жоним муроди.

Деди: кўнглунг фидо қилса жафоси?
Деди: жонимни ҳам айлай фидоси.

Деди: бу ишқни тарки яхшироқдур!
Деди: бу шева ошиқдин йироқдур!

Деди: ол ганжу, қўй меҳрин ниҳоний,
Деди: туфроққа бермон кимёни!..