Get Mystery Box with random crypto!

http://t.me/bobur_bobomurod #Alisher_Navoiy_580_yoshda НАВОИ | Бобур Бобомурод расмий канали

http://t.me/bobur_bobomurod

#Alisher_Navoiy_580_yoshda

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Кўзи юлдуз, сочлари тун, ой каби рухсораси,
Жон қушига дон эрур бўйнидаги гулнораси.
Ё раб, мунча узоқ экан ваъда - вафо ораси,
Маҳвашиким меҳридин бўлдум жаҳон овораси,
Раҳм этиб бир чора қилмас ўлса ҳам бечораси.

Бошқа булбул бўстонида айлайсан кайфу сафо,
Ичим куйиб, ташим қуриб, тортаман жабру жафо,
Ғунча фаслинг ёди бирла топгандим дардга даво,
Захмлар қилдинг яна ғам нешидин, эй бевафо,
Бутмиш эрди васл нўши бирла бағрим ёраси.

Оллоҳ - оллоҳ, инсоф берсин Сенга ким, ростингни айт,
Олам - олам ваъда бериб, вафо қилдинг қайси пайт,
Бошдан ҳушим, дилдан сабрим кетти, деёлмадим: «қайт»,
Бевафолар кўнгли тонг йўқ лабларингга бўлса сайд,
Қайдаким лаъл бўлса атрофида бўлур хораси.

Дилдан хун оққач ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Бағрим дард ёққач ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Бахт қанот қоққач ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Юзига боққач ажаб йўқ кўзларимга тўлса ашк,
Эл кўзига ёш тўлар қилса қуёш наззораси.

Бобур кўнглин қора этган қора кўзлар макридур,
Булбул кўксин пора этган ҳосид чуғзлар қаҳридур,
Ошиқ бағрин ёра этган ширин сўзлар заҳридур,
Дарди ҳажрингдин Навоий кўнгли, кўкси, бағридур,
Ҳар бири юз пора-у минг ёра ҳар бир пораси.

Бобур Бобомурод

1993 йил