Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿 KAMBAG’ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIKKA KO‘MAKLASHISH BO'STONLIQ 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi bkmbus — 🇺🇿 KAMBAG’ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIKKA KO‘MAKLASHISH BO'STONLIQ 🇺🇿
Telegram kanalining logotibi bkmbus — 🇺🇿 KAMBAG’ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIKKA KO‘MAKLASHISH BO'STONLIQ 🇺🇿
Kanal manzili: @bkmbus
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 571
Kanalning ta’rifi

Bo'sh ish o'rinlari va mehnat qonunchiligi bo'yicha malumot olish uchun bandlik bo'limiga murojat qiling.
Biz bilan bog'lanish uchun:
☎️(370) 74-27-701, ishonch tel 1176
ish2.mehnat.uz mehnat.uz
my.mehnat.uz online-mahalla.uz www.oilakredit.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-30 20:48:00
Диққат
#Ижтимоий_сўровнома

Айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин

Бу борада эса сизнинг фикрингиз муҳим!

Айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласи тадқиқ қилинмоқда. Хорижий, амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ўрганилмоқда. Ушбу сўровномада ҳам иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўровнома аноним характерга эга, унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.

Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
https://forms.gle/p9GktyQ8Z5YfsnmE8

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
527 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 17:48
Ochish/sharhlash
2022-06-30 15:28:32
Иш қидираётганлар учун яхши янгилик

Энди “Қаердан иш топсам экан?”, “Кимдан сўрасам экан?” деган саволларга ҳожат йўқ.

ISH.UZ сайтида профиль яратиб, маълумотларингизни киритинг ва иш берувчилардан таклифлар олинг.
Реклама
513 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 12:28
Ochish/sharhlash
2022-06-30 15:27:11 Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.


@xushnudbek
457 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 12:27
Ochish/sharhlash
2022-06-30 14:38:38 #Биласизми

Корхонада штатлар қисқарганда ишда қолишда кимлар имтиёзли ҳуқуққа эга?

Корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
426 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 11:38
Ochish/sharhlash
2022-06-26 21:27:43 #Сиз_учун_фойдали

Лидерликнинг олти услуби ҳақида

Баъзида раҳбарлар ташкилотнинг молиявий натижаларига ташкилий муҳитнинг таъсирини етарли даражада баҳолай олмайдилар. Аслида корхонадаги муҳит молиявий натижадорликнинг учдан бир қисмини белгилаб беради.

Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади. Яъни, ташкилот ривожида ҳар қанақасига ҳам лидерлик муҳим. Тажрибали менежерлар лидерликни қуйидаги олтита услубга бўлади. Ҳар бирининг томонлари билан бирга лари ҳам йўқ эмас.

Келинг, улар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Демак, лидерликнинг услуби ҳақида.

Авторитар услуб. “Айтганимни бажаринг!” ёндашуви инқирозли вазиятларда, қайта ташкил этиш ёки ислоҳ жараёнларида, низоли (ва исёнкор) ходимлар билан мулоқот қилишда жуда яхши самара бериши мумкин. Бироқ, аксарият ҳолларда авторитар услуб ташкилотнинг мослашувчанлигига салбий таъсир қилади ва ходимларнинг мотивациясини пасайтиради.

Авторитет услуби. Бундай раҳбар "ҳамма менга эргашади!" ёндашувини қўллайди: у якуний мақсадни белгилаб олади, лекин, қоида тариқасида, бунга қандай эришишни танлашда қўл остидагиларига етарлича ҳаракат эркинлигини беради. Ушбу услуб, айниқса, бизнес бошланиш нуқтасида бўлганида самарали бўлади. Бироқ, раҳбар бизнесда ўзидан кўра кўпроқ тажрибага эга бўлган гуруҳ ёки ҳамкасблар жамоаси билан ишлаётган бўлса, бу услуб унча иш бермаслиги мумкин.

Дўстона услуб. Ушбу лидернинг ўзига хос хусусияти – "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун!" шиорини олға суришидир. Бу услуб, айниқса, жамоада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ўрнатишга, маънавиятни оширишга, ходимлар билан мулоқотни яхшилашга ёки йўқолган ишончни тиклашга интиладиган вазиятда жуда фойдалидир. Аммо фақат мақтовга эътибор қаратиш ёмон натижаларни тузатмасликка олиб келиши мумкин ва ходимлар бу ташкилотда ўртамиёналик даражасини мутлақо мақбул деб билишади. Яъни, олдинга ҳаракат қилиш жадал бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай турдаги раҳбарлар камдан-кам ҳолларда конструктив маслаҳат берадилар ва қийинчиликлар юзага келганда, ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўядилар.

Демократик услуб. Бу услуб ташкилотдаги муҳитга у қадар сезиларли ижобий таъсир кўрсатмайди. "Демократ" раҳбар ходимларнинг мақсадлари ва иш шароитларига таъсир қилувчи масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ёки кўпчилик билан маслаҳатлишиш орқали кўпроқ муносабат қуришга эришади ва қўл остидагиларнинг ишга масъулиятли бўлишларига интилади, шунингдек, янги ғоялар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Танганинг бошқа томони – чексиз зерикарли учрашувлар ходимларни толиқтириши ва баъзида уларда ўзларини ҳеч ким бошқармаётгандек фикр шаклланиб қолиши мумкин.

Намунали услуб. Юқори самарадорликка эга бўлган, уларни бутун жамоага кўрсатиб бера оладиган ҳамда ижобий хислатларга мос келадиган лидер юқори малакали, кучли мотивацияга эга ходимлар билан яхши тил топишади. Бу жуда яхши. Бироқ, қолган ходимлар катта эҳтимол билан, ўзларини раҳбарнинг талабларини бажара олмаётганликларини, чексиз талаблардан чарчаганликларини ва ўзидаги натижадорлик тушиб бораётганини ҳис қиладилар.

Ўргатиш услуби. Бунда биринчи навбатда, эътибор лидер томонидан қўл остидагиларнинг индивидуал ва кўникмавий ривожланишига, шундан кейингина уларнинг жорий иш вазифаларини бажаришига қаратилади. Агар ходимлар ўзларининг заиф томонларини тушуниб, қандай қилиб яхшироқ ишлашни ўрганишни хоҳласалар, бу услуб самарали бўлади ва агар ходимлар ўзгаришларга чидамсиз бўлса ёки бирон бир сабабга кўра иш жараёнини ўрганишни истамаса, бу услуб мос келмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг —
https://t.me/bkmbus
946 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 18:27
Ochish/sharhlash
2022-06-26 21:19:16
Yakka mehnat nizolarini ko'rib chiqishga quyidagilardan qaysi biri vakolatli emas?
Anonymous Quiz
24%
mehnat nizolari komissiyalari
16%
tuman (shahar) sudlari
26%
arbitrajlar
34%
mediatsiya
76 voters756 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 18:19
Ochish/sharhlash
2022-06-26 20:21:45 ЙИЛЛИК ТАЪТИЛНИНГ 5 КУНГА ҚИСҚАРТИРИЛИШИ ТЎҒРИМИ?

Ҳозир кўпчилик ташкилотларда ходимларга таътил бериш бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сонли фармонининг 1-бандига асосан 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

а) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 3 май — сешанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;

б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба.

Мазкур фармонда бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини беш иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланиши белгиланган.

Аммо ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги барча имтиёзлар қўшилганда қирқ саккиз иш кунидан кўп бўлмаслиги керак;

Мазкур асосга кўра таътилнинг 5 кунга қисқартирилаётгани тўғри.
https://t.me/bkmbus
693 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 17:21
Ochish/sharhlash
2022-06-26 10:04:50 "Халқ сўзи" газетасининг 25 июнь сони.

Ушбу сонда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.


@xushnudbek
360 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 07:04
Ochish/sharhlash
2022-06-24 13:13:52
GAZALKENT MEVA"MCHJ (KONSERVA ZAVOD) ishlab chiqarish zavodi quyidagi lavozimlarga ishga taklif etadi.
saralovchi-50 nafar
Yordamchi ishchi-50 nafar
Ishchilar uchun transport va tushlik bilan bepul ta`minlanadi!!!! Oylik ish haqi 1800 000 sum. Ish haqi xaftalik to`lanadi.
Shoshiling imkoniyatni qo'ldan boy bermang
_______________________
Murojaat uchun: +998975460828 RASMIY | LIVE | ALOQA
311 views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, 10:13
Ochish/sharhlash
2022-06-23 18:40:52
Toshkent shahri Sergeli tumanidagi "SAFF" tekstil korxonasiga 18 yoshdan 35 yoshgacha boʼlgan ayol va erkaklarni

- nazoratchi (OTK, chistka)
- operator
- Yordamchi
ishchi
yoʼnalishlari boʼyicha ishga taklif qilamiz.

Ish vaqti: 3-smenalik)

Oylik maosh : 2000 000 soʼmdan - 10 000 000 soʼmgacha 3 mahal issiq ovqat, transport xizmati

Murojaat uchun: +998983033231
RASMIY | LIVE | ALOQA
1.2K views𝓡𝓾𝓼𝓵𝓪𝓷 𝓣𝓮𝓵𝓶𝓪𝓷𝓸𝓿, edited  15:40
Ochish/sharhlash