Get Mystery Box with random crypto!

​​Ходимингизга ёрдамингизни оқилона кўрсатинг. Бажаринг: Си | BiznesRivoj

​​Ходимингизга ёрдамингизни оқилона кўрсатинг.

Бажаринг: Сизнинг ходимингиз ёрдамга муҳтожлигини англаб етганига ва сизни диққат билан тинглашига ишонганингизга қадар кузатиб боринг. Кераксиз профилактика қилишдан кўра ўз вақтида даволаш яхши бўлиши мумкин.
Қилманг: ҳар қандай муаммони олдини олишга уриниб кўриш ёки муаммони пайдо бўлиши биланоқ, уни бартараф қилишга киришиш.


Ўз ролингизни аниқлаштиринг.

Бажаринг: ходимингиз сизнинг аралашувингиз унинг тартибсиз ишлагани учун эмаслигини тушуниб етишига ишонч ҳосил қилинг. Ҳукм чиқариш учун эмас, балки ёрдам бериш учун ҳаракат қилаётганингизни тушунтириб, психологик хавфсизликни яратинг.
Қилманг: сиз аралашганингизда ходимингиз сизнинг ниятларингиз нима эканлигини билади деб ўйлаш.

Ходимингизнинг эҳтиёжларини инобатга олинг.

Бажаринг: лойиҳа ҳақида умумий маълумотга эга бўлинг, одамлар интенсив йўл-йўриққа муҳтожлигини ёки оралиқ текширувларнинг ўзи етарлигини тушуниб етади.
Қилманг: тўлиқ контекстга эга бўлмаганда аралашиш. Ёрдам беришга уринишингиз саёз ёки ноаниқ бўлиб туюлиши мумкин.

#br_maslahat