Get Mystery Box with random crypto!

​​Пиёда сайр қилишнинг фойдаси Пиёда юриш ўзингиз учун қилиш | BiznesRivoj

​​Пиёда сайр қилишнинг фойдаси

Пиёда юриш ўзингиз учун қилишингиз мумкин бўлган энг содда, аммо фойдали ҳаракатлардан биридир. Кўпчилигимиз учун бу озгина тайёргарликни, минимал куч сарфлашни талаб қилади ва бизнинг вақтимизга мос равишда қисқариши ёки кенгайиши мумкин.

Пиёда сайр қилганингизда:

Хотира ва диққатни талаб этувчи тестларни яхшироқ ишлайсиз.

Мия ҳужайраларингиз янги алоқалар ўрнатади, бу эса вақт ўтиши билан содир бўладиган мия тўқималарининг одатдаги қуришини тўхтатади.

Сиз атайлаб тезроқ юриш ёки секинлашиш орқали ўз фикрларингиз тезлигини фаол равишда ўзгартиришингиз мумкин.

Сизнинг эътиборингиз янги ғояларни яратишга, кузатув ва хулосалар чиқаришга сарфланади.

Ухлайсиз, яхшироқ ўйлайсиз ва ўрганасиз.

Хавотирни камайтирасиз.

Фақат жисмоний машқлар ёки керакли жойга бориш учун юрманг. Имконингиз бор жойда, мумкин бўлган жойда пиёда юринг. Агар юра олмасангиз ёки юриш сиз учун муаммо бўлса, ҳар куни ўзингизни эшик ортидаги табиат ва дунё билан алоқада бўлиш учун бир оз вақт сарфланг. Сизнинг танангиз, онгингиз ва руҳингиз бунинг учун сизга миннатдорчилик билдиради.

#br_maslahat