Get Mystery Box with random crypto!

​​Сизнинг ишингиз маъносиздек туюлганда, қандай қилиб ундан ма | BiznesRivoj

​​Сизнинг ишингиз маъносиздек туюлганда, қандай қилиб ундан маъно топиш мумкин

Ўз нуқтаи назарингизни ўзгартиришга ва мақсадингизни тиклашга ёрдам берадиган 7 маслаҳат

1. Негативликни йўқотинг
Ўзингизни яхши ва кўтаринки руҳда ҳис қилиш усулларини изланг: ҳақиқий ҳаёт қаҳрамонлари ҳақида ўқинг; табиатда сайр қилинг; бадиий китобларни ўқинг.

2. Ўзингизда вазиятни қабул қилишни тарбияланг
Ўтган йил қийин бўлган бўлсада, унутманг-ки, сиз курашаётган ягона инсон эмассиз.

3. Ўз қадриятларингиз ҳақида мулоҳаза қилинг
Ўзингизга савол беринг: Мени нима бошқаради? Менинг қадриятларим қандай? Нима қилишни яхши биламан? Мен бунга қандай ҳисса қўшмоқчиман?

4. Ёрдамингизни таклиф қилинг
Ёшроқ бўлган ходимга ёки кўнгиллига янги жамоага кўникишида ва сустликни енгишида ёрдам берувчи маслаҳатлар беринг

5. Ҳозирги ишингизни келажакдаги мақсадга интилиш орқали яратинг
Қандай қилиб сизнинг кучингиз ташкилотингизга ҳозирги даврдаги муаммоларни енгишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

6. Ҳамкасбларга миннатдорчилик билдиринг
Бошқаларга улар сиз учун нимани англатишини айтиш – бу сиз учун керакли ва мазмунли тажриба бўлади.

7. Касбингизни ўзгартиришни кўриб чиқинг, аммо бепарво бўлманг
Таваккал қилиш учун бундан яхши вақт бўлмаслиги мумкин.

#br_maslahat