Get Mystery Box with random crypto!

​​Сергей Бриндан 10 маслаҳат Мотивация ҳақида Пул мотивация | BiznesRivoj

​​Сергей Бриндан 10 маслаҳат

Мотивация
ҳақида

Пул мотивация бўлмаслиги керак. Кўпчилик стартаплар фойдали нарсаларни яратмайдилар. Одамлар гўё бир ғоя ҳақида ўйлаш учун беш дақиқа вақт сарфлаб, кейин кўп йиллар давомида ишлайдиганга ўхшайди. Агар режалаштириш учун бир оз кўпроқ вақт сарфланганида, менимча улар бундан ҳам фойдали нарсани яратиши мумкин эди.

Кичик нарсанинг аҳамияти

Бизнинг тажрибамизга кўра, мингта натижа, албатта, ўнтагидек фойдали бўлмаган эди.

Имиж ҳақида

Ҳар бир инсон муваффақиятли бўлишни хоҳлайди, лекин мени ҳақиқий инноватор сифатида эслашларини истайман - жуда ишончли, ахлоқий ва охир-оқибат дунёга катта ўзгартириш киритган шахс.

Амбициялар ҳақида

Биз Google сизнинг миянгизнинг чап ярим шарига айланишини истаймиз.

Омон қолиш учун асосий нарса

Агар одамлар бизга ишонмаганда, биз омон қолмас эдик.

Лидерликни ҳис қилишнинг аҳамияти

Мактаб ўқувчиси бўлганимда, мен ҳар доим математика дарсида лидер эканлигимни билар эдим. Ва бу менга катта ишонч бағишлар эди.

Идрок ҳақида

Мен ёшларда экзистенциал қўрқувни сезаман. Менда бундай нарса йўқ эди. Улар улкан тоғларни кўришади, мен эса кўтарилиш лозим бўлган кичик бир тепаликни кўрганман.

Дунёқараш ҳақида

Катта муаммоларга ечим топиш кичик муаммоларга қараганда осонроқ.

Носозликлар ҳақида

Қанчалик кўп қоқилсангиз, шунча фойдали нарсага дуч келиш эҳтимоли кўпроқ.

Ходимлар тўғрисида

Биз фақат энг яхши ходимларга эга бўлишни истаймиз.

#br_maslahat