Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш в | Бизнес-клиника

Аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш миллат саломатлиги йўлида олиб борилиши лозим бўлган вазифаларнинг энг муҳимидир. Чунки онанинг соғлиғи у қайси ёшда бўлишидан қаътий назар фарзанд тарбиясида асосий ахамиятга эга.

Шу боис ҳам оиливий поликлиникалар шифокорлари томонидан аёллар ўртасида мунтазам равишда тиббий кўриклар ўтказиб келинади. Айниқса бу кўриклар ҳозирда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ўртасида тез-тез ташкил этилмоқда.

Шайхонтоҳур тумани “Эшонгузар” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”нинг 7-тоифасига киритилган тиббий ҳимояга мухтож аёлларнинг саломатлигини назоратдан ўтказиш мақсадида 43-ОП патранаж ҳамширалари билан биргаликда тиббий кўрик ташкил этилди. Уйма-уй юриб ўтказилган бу кўрикда аниқланган касалликларни даволаш чоралари кўрилди.