Get Mystery Box with random crypto!

Битта бўлсин!

Telegram kanalining logotibi bittada — Битта бўлсин!
Kanaldagi mavzular:
Савол
Kanal manzili: @bittada
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.84K
Kanalning ta’rifi

Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.
Реклама учун: 👉 @Dono_beka_admin

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-09-01 12:05:00 ​​Гигант кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.

Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.

У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!

Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.

- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...

- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.

Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.

@Bittada - жойига урадиган канал!
14.7K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-09-01 11:52:59
Assalomu aleykum!
Botga o'tib ovoz bering va “Xufar qishlogʻini ichimlik suvi bilan taʼminlash”ga oʻz hissangizni qoʻshing.
Ham savob ham daromadga ega bo'ling

Har bir ovoz: 7000 so'mdan
Referal: 500 so'mdan

Bizda aldov yo'q
@Halol_ovoz_openbudjetbot
@Halol_ovoz_openbudjetbot
@Halol_ovoz_openbudjetbot
55.5K viewsedited  08:52
Ochish/sharhlash
2023-08-29 15:09:51
Уйланиш қовун сотиб олишга ўхшайди: ҳиди ёқимли, ранги чиройли. Баъзида қовун бемаза чиқиб қолиши ҳам мумкин. Чақмоқ уриб олишнинг эса иложи йўқ. Чақмоқ уриб кўрсанг, олишга мажбурсан...

@Bittada - жойига урадиган канал!
13.0K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2023-08-29 10:34:32 ​​Бор эканда йўқ экан, қадим-қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. У аввалига корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни, "ишларни назорат қилиш бўлими" ташкил қилинибди.

Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.

Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди. Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.

Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:

1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди;
2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади;
3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп;
4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради;
5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.

Ишдан бўшаган чумоли аввалгидек бир ўзи - ўзи учун ишлаётганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр бўлибди. Корхона эса ишлайдиган ходим қолмагач ёпилишга мажбур бўлибди. Шунақа гаплар...

Халқ оғзаки ижоди

@Bittada - жойига урадиган канал!
12.9K views07:34
Ochish/sharhlash
2023-08-25 19:20:03 — Хола, иссиқ чой яхшими ёки чол яхшими?
— Терлатса, иккаласи ҳам яхши...

@Bittada - жойига урадиган канал!
12.7K viewsedited  16:20
Ochish/sharhlash
2023-08-25 18:46:50 ​​Эр хотинига дебди:⠀
— Хотин, ишдан келганимда, дўппим пешонамда турган бўлса, демак кайфиятим яхши. Истаган нарсангни сўрашинг мумкин. Агар дўппим бошимни тепасида бўлса, кайфиятим ёмон. Яхшиси менга яқинлашма!⠀
Хотини эрига қараб туриб:⠀
— Дадаси, уйга келганингизда менинг қўлларим белимда бўлса, кайфиятим чатоқ. Сизнинг дўппингиз қаерда эканининг фарқи йўқ менга, - деган экан.

P.S.: Ҳурматли эркаклар, қўли белида турган аёл билан ўчакиша кўрманг! Оқибатига жавоб бермаймиз...

Эркакларга юборамиз!

@Bittada - жойига урадиган канал!
13.1K views15:46
Ochish/sharhlash
2023-08-25 16:14:01
#ибрат

Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

P.S.: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!

@Bittada - жойига урадиган канал!
15.4K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-08-25 14:18:22 #кулги

Девдай кучи бўлса ҳам,
Эркак сигир соғолмас.
Уйи донга тўлса ҳам,
Битта товуқ боқолмас.
Етмиш эркак йиғилиб,
Битта кўрпа тиколмас.
Хотинсиз минг югуриб,
Молу давлат йиғолмас.
Хотин бўлмаса эркак,
Бағри бутун бўлолмас.
Хотини бор эркакка
Ит ҳам яқин келолмас...

Шоир Шармандий

Аёлларни авайланг, ҳурматли эркаклар!

@Bittada - жойига урадиган канал!
14.8K views11:18
Ochish/sharhlash
2023-07-25 14:59:27 #ҳаётий

Қизлар БЕВАФО
бўлишади:
«Сиз жонимсиз, сизга жонимни бераман!» деганди. Ўқишга
кираман деб «Жонини
Жабборга бериб юрибди
экан»...

@bittada - жойига урадиган канал!
5.5K views11:59
Ochish/sharhlash
2023-07-25 07:02:14
#МашАллоҳ

Асал арига жо қилинган ақлбовар қилмас сир! Сиз бу сирларни эшитмагансиз.

@bittada - жойига урадиган канал!
9.3K views04:02
Ochish/sharhlash