Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур | Битта бўлсин!

#ибрат

Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:

(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)

Фридрих Ницше.

Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

Вольтер. Буюк масхарачи.

Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимни кўришни истамайман”.

Давид Хьюм – атеист.

Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Ўлими даҳшатли бўлган.

Наполеон – император.

Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган ҳолда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудхиш бўлди...”

Карл IX.

“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.

Гоббс – инглиз файласуфи.

“Мен мудхиш зулматга сакраш олдида турибман”.

Ленин.

Эси оғган ҳолда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган...
Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиғи.

“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.

Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи.

Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

Ярославский.

Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

Джон Леннон.

Машхурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес.

Сайлов пайтида: “Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир.

Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

Титаникни ясаган инженер.

Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.


@bittada - жойига урадиган канал!