Get Mystery Box with random crypto!

#кулги Милицияга ишга кирмоқчи бўлган бола, ҳамма комиссиядан | Битта бўлсин!

#кулги

Милицияга ишга кирмоқчи бўлган бола, ҳамма комиссиядан ўтиб, охири бошлиқни суҳбатига кирибди.⠀
Бошлиқ:⠀
— Хўш, мана комиссиядан яхши ўтибсан. Қани айт-чи, Кумушга ким заҳар бериб ўлдирган?⠀
— Билмайман, ўртоқ бошлиқ.⠀
— Ньютоннинг бошига тепадан нима тушган?⠀
— Уни ҳам билмайман...⠀
— Сенга бир ҳафта муҳлат. Аниқлаб келасан, — дебди.⠀
Йигит уйига келса, дадаси сўрабди:⠀
— Ҳа ўғлим, ишга олишдими? — деса, ўғли:⠀
— Ҳа, дада олишди. Биринчи иш кунимни ўзидаёқ иккита жиноий иш ҳам беришди, — дермиш.

@bittada - жойига урадиган канал!