Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
780.72K
Kanalning ta’rifi
Расмий «Биринчи Уз» каналига хуш келибсиз!
Биринчи бизда кейин бошқаларда
Таклиф ва мурожаатлар учун: @birinchiuz_bot
Реклама: @birinchiuz_rek
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 318
2022-04-28 13:47:01
Андижон вилоятида 3-4 балли зилзила кучи сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 28.04.2022 03:28 да (27.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:28 да) зилзила содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Хонобод туманида 4 балл, 2 км.
Қўргонтепа туманида 3 балл, 16 км.
Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
Хўжаобод туманида 2 балл, 44 км
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
2.3K views10:47
2022-04-28 12:24:01
Самарқандда 10 минг долларлик китоб сотувга қўйилди
Самарқандда тарихий китоб сотувга қўйилди. Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро ислом дини ҳақида маълумот берувчи форс тилида ёзилган китобини сотувга қўйган.
Қайд этилишича, китоб XIV асрга тегишли бўлиб, 10 000 АҚШ долларга баҳоланган.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
2.5K views09:24
2022-04-28 11:07:01
Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан кетди.
Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
2.6K views08:07
2022-04-28 09:59:01
Ўзбекистон ташқи олтин бозорларида Россия билан рақобат қилмайди
Ўзбекистон ташқи бозорларда Россия олтинининг ўрнини эгаллаш ниятида эмас. Бу ҳақда инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоевнинг сўзларини келтирмоқда РБК.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
2.6K views06:59
2022-04-28 08:44:30
Ноқонуний уланишлар 11,6 миллиард сўм зарар келтирган — “Ўзсувтаъминот”
Жорий йилнинг январ-март ойларида сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 302 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
2.6K views05:44
2022-04-28 06:35:48
Статистика қўмитаси ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи 3 млн 426,8 минг сўм деб эълон қилди
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 426,8 минг сўмни ташкил этиб, (ўтган йилнинг январь-март ойларида 2 млн 876,4 минг сўм бўлган) 2021 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 19,1 фоизни ташкил қилган.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, маошлар ошгани ортидан ҳудудлар кесимида ҳам, тармоқлар кесимида ҳам тенгсизлик кучайиб бормоқда. Тиббиёт ходимлари ҳамда таълим соҳаси вакилларининг маоши эса ҳамон ўртача кўрсаткичдан ҳам паст даражада қолмоқда.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
3.3K views03:35
2022-04-28 01:34:09
28-апрель саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун
Саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
907 views22:34
2022-04-28 01:20:06
• Аллоҳни рози қилиш учун сахарликка турганларга;
• нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
• зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин!
Амин!
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling.
1.0K views22:20
2022-04-27 21:04:57
2022-йил
28 - Апрель
Пайшанба
( Тошкент шаҳри )
ТОНГ - 04:00
ҚУЁШ - 05:24
ПЕШИН - 12:26
АСР - 17:13
ШОМ - 19:20
ХУФТОН - 20:43
Сахарлик: 04:00
Ифторлик: 19:20
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling
1.5K views18:04
2022-04-27 18:21:01
Ҳукуматнинг фармойишига кўра, 2022 йил 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling
1.9K views15:21