Get Mystery Box with random crypto!

Яна сел келиш хавфи бор Ўзгидромеднинг хабар қилишича, якшанб | BIRINCHI UZ | Расмий канал

Яна сел келиш хавфи бор

Ўзгидромеднинг хабар қилишича, якшанба, 24 апрель куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олиши кутилмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир кучли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +20...+25 даражадан юқори бўлмаслиги мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда

25 апрель душанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туриши кутилмоқда. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.


@Birinchi_Uz - Biz bilan birinchi Bo'ling