Get Mystery Box with random crypto!

Эр уйига келса овқат йўқ, уйлар йиғиштирилмаган, кийимлари юви | Бир чимдим кулги

Эр уйига келса овқат йўқ, уйлар йиғиштирилмаган, кийимлари ювилмаган бир чеккада уюлиб ётганмиш...

Аёлига қараб: "Бу нимаси?" деса аёли: "Фиқҳга кўра мен овқат қилишга, кийим ювишга, уйни супириб, йиғиштиришга мажбур эмас эканман. Бу ишлар учун бирор хизматчи тайинлаш сизнинг зиммангизда экан. Ҳатто фарзандимизни эмизиш учун ҳам мажбурият менда эмас экан. Фиқҳда масала шундай экан!" дебди...

Эр аёлига жилмайиб: "Тўғри, бу ишларни қилишга мажбур эмассан, шу билан бирга мен ҳам битта хотин билан яшашга мажбур эмасман, фиқҳга кўра яна учта хотин олсам бўлади!" дебди.
Шунда хотин: "Ҳазилни ҳам жиддий қабул қиласиза, ҳазиллашдим", деб овқатга уринишни бошлабди!

@bir_chimdim_kulgi