Get Mystery Box with random crypto!

Cевги нималигини айтиб берайми? Бошладик. Тасаввур қилинг, бу | Бир чимдим кулги

Cевги нималигини айтиб берайми?

Бошладик. Тасаввур қилинг, бугун ўзгача кун. Тежаб, тежаб совға - у орзу килган чиройли соатни сотиб оласиз бугун. Пул етади энди.
Иш вақтиз 5 да тугайди. Дўкон ҳам ёпилади у пайтга. Шеригингизни бир кун ўрнига тунги сменада колиш шарти билан кўндирдингиз. Соат 3 да ишдан чиқдингиз.
Дўконга келасиз. Одам кўп. Навбатга турдингиз. Кутасиз. Ярим соат. Қарасангиз пулингиз уйда қолиб кетган. Оббо. Чиқасиз. Уйга бориб келгунча дўкон беркилади-ку. Бу иш эртага қолиши сира мумкин эмас. Бугун ўзгача кун ахир. Севгилингиз хафа бўлсачи?
Магазин олдидаги киоскачига ялина бошлайсиз - қарз бериб туринг, олиб келиб бераман бир соатда. Ниҳоят кўндирдингиз. Етарли пулни олдингиз.
Магазинга кайтасиз. Боя ўрним бор эди деб, бақироқ аеллар билан уришиб, соатни сотиб олдингиз. Ташкарида эса сизни киоскачи кутиб турибди:
- Давай, пулни бер, деяпти.
Соатни залогга куйиб уйга чопасиз. Таксида. Пулни олиб орқага қайтасиз. Не кўз билан кўрсангизки, киоскачи овқатлангани кетиб копти. Кута бошлайсиз. Ёмғир ёға бошлади. Шалаббосиз. Телефонда заряд тугаган.
Ниҳоят киоскачи келди, соатни олдиз. Кайтиш автобуслари тугаб бўлганди. Таксига етарли пул йук. Ёмғирда яқин метрогача юра бошлайсиз.
Хорғин. Чарчаган. Шалаббо. Аммо хурсанд. Бахтли. Шунча воқеа ҳам сизнинг кайфиятингизни тушира олмади. Ҳолатингиздан жилмаясиз. Ахир сиз ҳозир уни кўрасиз. У хурсанд бўлади, қолгани бир пул.
У подъезд тагида кутиб турган бўлади. Уйга чикишга сабрингиз чидамай коронғуда ўша совгани берасиз ва айтасиз:
"Аяси, бугун тўйимизга 20 йил тулди. Табриклайман..."

@bir_chimdim_kulgi