Get Mystery Box with random crypto!

Алоҳида ошхона ва меҳмонхона, ҳамда бир ётоқхонадан иборат тур | Binar Group

Алоҳида ошхона ва меҳмонхона, ҳамда бир ётоқхонадан иборат турар жой — икки киши учун мукаммал жой.

Ётоқхона ва ошхона-меҳмонхона томонидаги иккита алоҳида балкон туфайли Nasl Dahasi даги хонадонлар табиий ёруғликка бой. Дизайнерлик ечимлари эса оч ранглардан фойдаланилгани сабабли муҳитни яхлит кўринишга келтиради. 7,8 кв. м. майдонга эга кенг даҳлиздан исталган хонага осонгина кириш ва меҳмонларни кутиб олиш учун ошхонадан меҳмонхонага ўтиш мумкин.

Бутун хонадонни тўлдирувчи майин ёруғлик ноёб хотиржамлик ва дам олиш муҳитини яратиб, ҳар бир тонгни хайрли, оқшомни эса шинам ва илиқ қилади. Фақатгина бу ердаги чексиз хотиржамликда вақтингизни чинакам қадрлашингиз мумкин.

2 хонали хонадоннинг умумий майдони — 70,5 м2
Шифт баландлиги — 3,3 м.


Савдо бўлими телефони: (+998) 95-034-88-88; (+998) 95-032-88-88.
Nasl Dahasi савдо офиси: Нукус кўчаси, 29а. (1-тор кўча)
Мўлжал: Glamour бутиги қаршисидаги кириш йўли.