Get Mystery Box with random crypto!

Даромади кам, лекин даромад топишга ҳаракат қилаётганлиги маъл | Beshariq tumani hokimligi

Даромади кам, лекин даромад топишга ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлган хонадонлар тоифаларга ажратиб олинлган.

Ҳар бир тоифа, айниқса, даромади кам, лекин даромад топишга ҳаракат қилаётган ва муҳтож оилалар билан ишлашга, ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”, яъни ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларнинг даромадини оширишга алоҳида эътибор каратилган.

Ушбу ишларни самарали ташкил этишда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Бешариқ туман ҳокими Жўраев Расулжон Каримович Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқарма бошлиғи Абдуллаев Анваржон Алиевич билан сухбатлашди.

Сухбат давомида деҳкончилик ва иссикхона хўжалиги, чорва ва паррандачилик, боғдорчилик учун аҳолига имтиёзли кредит, субсидиялар ажратилиши ҳакида фикр алмашилди.

Тelegram http://t.me/beshariq_tumani_AХ